Инспекция ходимлари тақдирланди
Бугун “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ташкил топганининг 21 йиллиги ҳамда Наврўз байрами муносабати билан бир гуруҳ ходимлар раҳбарият томонидан тақдирланди. Узоқ йиллар давомида юксак касб маҳоратини намойиш этаётган, темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, қонунбузилиш ҳолларини олдини олиш ва ушбу соҳа ривожига салмоқли ҳисса қўшиб, алоҳида намуна кўрсатган ходимларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Инспекция раҳбари қўлидан фахрий ёрлиқни қабул қилиб олганлардан Комил Исмоилов учун бугун қўшалоқ байрам. Тажрибали юрист бугун 60 ёшни қарши олди. Узоқ йиллар давомида турли даражадаги давлат идораларида самарали меҳнат қилган К.Исмаилов ёшларга тажрибасини баҳам кўриб, уларнинг камолотга етишида, соҳа сир асрорларини чуқур ўзлаштиришларида амалий ёрдам бериб келяптилар.
Куни-кеча Самарқанд сафаридан қайтиб келган ва бугун раҳбариятнинг навбатдаги эътирофига сазовор бўлган инспекция ходимлари учун мазкур рағбатлантиришлар шараф ва масъулиятни бирдай ҳис қилиш имкони демакдир.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати