Навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди
Бугун Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мунтазам равишда ташкил этилаётган сиёсий-маърифат соати вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликларининг масъул вакилларига мўлжалланган бўлиб, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билим ва малакаларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Бугунги ўқув соатида Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш (Янги Ўзбекистон 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг тўртинчи йўналиши мазмун-моҳияти), ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти), Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, инспекциясида ходимларига март ойида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари мазмун моҳияти тарғибот материаллари - слайд, видеороликлар ёрдамида тушунтирилди. Жумладан, иштирокчилар “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари билан яқиндан танишиб олишди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати