Тошкент филиали ходимлари томонидан нечта профилактик тадбирлар ўтказилди?
Февраль ойи давомида “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Тошкент филиали ходимлари томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 56 та профилактика тадбирлари ўтказилди ва унда 306 нафар ходим иштирок этди. Юқори тезликдаги Тошкент-Самарқанд-Қарши-Китоб, Мароқанд-Бухоро участкаларида 12 маротаба профилактика тадбирлари амалга оширилган.
Филиал ходимлари якунланган ой давомида темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш борасида 5 та текширув амалга оширилди. Назорат тадбирлари давомида 119 та, шу жумладан 62 та ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланди. Текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Филиал ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар натижасида филиал миқёсида 2022 йилнинг февраль ойида темир йўл транспортида ҳаракатланиш хавфсизлиги бузилишларининг умумий сони ҳамда нуқсон ҳолатлари 2021 йилнинг февраль ойига нисбатан 20-25% га камайди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати