Профилактик тадбирлар давомида манзилли ҳуқуқий-тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

 

Инспекциянинг Оролбўйи ҳудудий филиали томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси  Қўнғирот вагон депосида вагон хўжалиги бўйича профилактик тадбир ташкил этилди. Унда 2021 йил давомида темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини бузилиш ва нуқсон ҳолатлари таҳлил қилиниб, камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. “Вагонлардан фойдаланишда техник хизмат кўрсатиш йўриқномаси”нинг талаблари тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси   Президентининг  “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди. Иштирокчиларга коррупция ҳолатининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш барча даражадаги раҳбар ва ходимларининг энг устувор вазифаси эканлиги эслатиб ўтилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори  ҳақида батафсил маълумот берилди.

Инспекцияда коррупцияга қарши курашиш бўйича жорий этилган “комплаенс назорат” тизими ҳақида ахборот берилди ҳамда мазкур тизимнинг самарали ишлаши умуман коррупцияга қарши самарали курашишда фуқароларнинг ҳам бевосита иштироки лозимлиги таъкидланди.

 “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати