Бухоро филиалида юздан зиёд профилактик тадбирлар ўтказилди

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Бухоро филиали ходимлари томонидан темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектларида 2022 йил январь ойи давомида 101 та профилактика тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда 729 нафар ходим иштирок этди. Семинар машғулотларининг 14 таси шахобча темир йўллари вакиллари иштирокида ўтказилди.
Филиал томонидан тезюрар ва юқори тезликдаги йўловчи поездлари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юқори тезликдаги Жиззах-Мароқанд-Бухоро участкаларида 12 маротаба профилактика тадбирлари амалга оширилди.
Ҳар бир хўжалик бўйича ўтказилган профилактик ишлар натижасида темир йўл транспортида нуқсон ҳолатларига йўл қўйиш ўтган йилга нисбатан 35 фоизга камайди, ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолларига йўл қўйилмади.
Афсуски, темир йўл кесишмаларида автотранспорт ҳайдовчиларнинг шошма-шошарлиги ва қоидаларга амал қилмаслиги натижасида 1 маротаба ҳаракатдаги таркиб билан автомашиналарнинг тўқнашуви қайд этилди. Тўқнашув бир инсоннинг ҳаётдан эрта кўз юмиши билан якунланди. Темир йўл атрофида истиқомат қилувчи ва темир изларни кесиб ўтувчи барча аҳолига кесишмаларда эҳтиёт бўлишлари лозимлигини, кичик эътиборсизлик фожиали якунланиши мумкинлигини ҳар доим ёдда тутишларини сўраб қолардик.

“Ўзтемирйўлназорат” инспексияси
Ахборот хизмати