Инспекциянинг Оролбўйи филиали фаолияти
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг Оролбўйи ҳудудий филиали ходимлари томонидан жорий йил январь ойи давомида режа асосида назорат ва профилактик тадбирлар ўтказилди. Фаолияти темир йўл транспорти билан боғлиқ бўлган юридик шахслар томонидан темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш борасида 3 та текширув амалга оширилди. Унда жами 56 та камчиликлар аниқланди. Текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида филиал инспекторлари назорат тадбирлари билан биргаликда семинар машғулотлари, профилактик тадбирларни ҳам мунтазам равишда ўтказишяпти. Январь ойи давомида 67 та профилактик тадбирлар ўтказилди ҳамда ҳар бир хўжалик бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди. Тадбирларда қатнашган 255 нафар темир йўл соҳаси ходимлари ўз билим ва малакаларини мустаҳкамлаб олишди. Шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари, улардаги қўшимча ва ўзгаришлар борасида хабардор бўлишди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати