Коррупцияга қарши курашишга оид мурожаат!
Инспекция бошлиғи Д.Ахмедовнинг ходимлар ва жамоатчилик учун коррупцияга қарши курашишга оид мурожаати!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон фармони ижросини таъминлаш ҳамда инспекция тизимида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этишнинг устувор вазифаларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилиб тавсия этилган, инспекцияда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этувчи ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб қабул қилинган.
Жумладан, инспекциянинг коррупцияга қарши курашиш бўйича Сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш Услубиёти, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низом, алоқа каналлари орқали коррупциявий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламенти, этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича, контрагентларни текширишга оид ва ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича Йўриқномалар, Коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш Услубиёти, коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича Низом ҳамда коррупциявий ҳатти-харакатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича Регламенти тегишли буйруққа мувофиқ тасдиқланди.
Инспекциясида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ коррупциявий хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Шунингдек, коррупция хавф – хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларнинг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхати шакллантирилди.
Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилиб тасдиқланган дастурда коррупциявий хавф – хатарларни минималлаштиришга қаратилган тегишли чораларлар белгилаб олинди.
Юқоридаги ички идоравий ҳужжатлар талаблари эгаллаб турган лавозими ва бажараётган функциясидан қатъий назар инспекциянинг барча ходимлари учун бирдек амал қилиши белгилаб қўйилган ва мажбурийдир.
Шундан келиб чиқиб, барча ходимларни яна бир бор огоҳлантираман ва талаб қиламан – коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган юқоридаги ҳужжатларни қайта кўриб чиқишсин ва мунтазам равишда амал қилишсин.
Д.Ахмедов
“Ўзтемирйўлназорат” инспекция бошлиғи