Йўриқнома талаблари тушунтирилди
“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг марказий аппарати ва барча филиалларида темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминланиши назорат қилиш билан биргаликда профилактик тадбирлар ҳам давом эттирилмоқда. Ҳар бир хўжалик бўйича ўтказилаётган семинар машғулотлари темир йўл корхонаси ходимларнинг билим ва малакаларини мустаҳкамлаш баробарида эҳтимолий хавфларни олдини олиш билан ҳам аҳамиятлидир.
Жумладан, инспекциянинг Қашқадарё филиали томонидан Танхоз станциясида Қарши вагон депосининг Танхоз вагонларни юк ортишга тайёрлаш бўлими ходимлари иштирокида профилактик ишлар ўтказилди. Унда вагонлардан фойдаланишишда техник хизмат кўрсатиш бўйича йўриқнома талаблари батафсил тушунтирилди. Шунингдек, 2021 йил давомида ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари ва йўл қўйилган нуқсонлар таҳлил қилинди. Камчиликларни бартараф этиш ва такрорламаслик юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати