Электр таъминоти хўжалиги бўйича семинар ўтказилди
Инспекциянинг профилактик тадбирлар ўтказиш бўйича тасдиқланган режасига асосан тадбирлар давом эттирилмоқда. Жумладан, Қашқадарё филиалида Электр таъминоти хўжалиги бўйича семинар ташкил этилди. Қумқўрғон станцияси ЭЧК-34 корхонаси ходимлари иштирокида ўтказилган профилактик тадбирда дастлаб 2021 йил давомида ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари таҳлил қилинди. Ҳар бир ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари муҳокама қилинди. Ҳаракат хавфсизлиги бузилишига олиб келган омилларни бартараф этиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Темир йўл транспортидаги норматив ҳужжатлардаги янгиликлар, ўзгариш ва қўшимчалар мазмуни тушунтирилди ва амалиётда қўллаш бўйича тавсиялар берилди. Контакт тармоғида компенсацияловчи қурилманинг вазифалари ва техник хизмат кўрсатишда қуйилган талаблар батафсил тушунтирилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди. Шунингдек, Электрлаштирилган темир йўлларда контакт тармоғи қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати