Қашқадарё филиалида ўтказилган профилактик тадбирлар

 

Инспекциянинг бошқа филиаллари қатори Қашқадарё филиалида ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, филиал бош инспекторлари ҳар бир хўжалик бўйича ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 205 нафар ходимлар иштирокида 26 маротаба семинар-профилактик тадбирлар ўтказишди. Унда темир йўл транспортига оид норматив ҳужжатлардаги янгиликлар ва қўшимчалар ҳақида ахборот берилди. Инспекция томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар мазмун моҳияти ҳам тушунтирилди.

Қашқадарё  филиали ходимлари томонидан “Мароқанд-Қарши-Китоб” юқори тезликда ҳаракатланадиган темир йўл участкасида декабр ойи давомида 24 маротаба профилактика ишлари ўтказилди. Олиб борилган профилактик ишлар давомида 66 нафар ходим қатнашди. Эҳтимолий камчиликларга йўл қўймаслик ва олдиндан бартараф этиш бўйича баённомалар расмийлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан инспекция бошлиғининг тасдиқланган режасига кўра Қарши, Термиз вокзалларида профилактик ишлар ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор ва самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши бўйича баённома тақдим этилди ва назоратга олинди.  

Қарши, Термиз минтақавий темир йўл узелига қарашли корхоналарда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида хавф туғдирадиган камчиликлар ва носозликлар аниқланиб, ўз вақтида бартараф этилди. Ҳаракатланувчи таркибларни, уларга хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш, техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларнинг бажарилишини белгиланган тартибда назорат қилинди.

Қашқадарё филиали ҳудудидаги Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган темир йўлларда ҳамда темир йўл транспорти соҳаси бўлган барча юридик шахсларда комплекс профилактика тадбирлари ўтказилди ва тегишли маълумотлар шакллантирилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати