Январ ойида нечта ташкилотда назорат тадбирлари ўтказилади?
Жорий йилнинг дастлабки ойи учун текширишлар режаси тасдиқланди. “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг марказий аппарати ва филиаллари ходимлари темир йўлларда юк ташишни ташкиллаштириш, техник воситалардан фойдаланиш, таъмирлаш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш юзасидан "O'ZBEKKO'MIR" AJ, "HUDUDGAZ NAMANGAN" MCHJ, "FARG'ONA SAIDAXMAD" MCHJ, “QONIRAT MEXANIZATSIYA QURILIS” MCHJ каби 8 та ташкилотда назорат тадбирларини олиб боришади.
Текширишлар якунига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этилиш чоралари кўрилади, ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар аниқланганда инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган тегишли кўрсатма киритилади ва амалдаги қонунчиликка асосан муддатлар белгиланди. Назорат тадбирлари якунлангандан сўнг амалга оширилган ишлар юзасидан умумлаштирилган маълумотлар сайтимизда ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда орқали эълон қилинади.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати