Қарши вагон депосида семинар ўтказилди

 

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимлари тасдиқланган режага мувофиқ профилактик тадбирларни давом этиришмоқда. Навбатдаги тадбирлардан бири Қарши вагон депосида таъмирлаш цех раҳбарлари ва ишчи ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

Дастлаб, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда жорий йилднинг 11 ойи давомида темир йўлларда ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари ўрганиб чиқилди ҳамда сабаб ва оқибатлар таҳлил қилинди. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди.

Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини бузилишига олиб келувчи нуқсон ҳолатлари келиб чиқишининг асосий омиллари ўрганилиб, уни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.  Ноябрь ойи давомида йўл қўйилган 152 та нуқсон ҳолатини қайтарилмаслик учун чора-тадбирлар белгиланди. Ҳар бир ҳолат батафсил тушунтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларидан техникавий фойдаланиш қоидалари, Сигнализация ҳамда поездлар ҳаракати ва маневр ишлари тўғрисида йўриқнома талаблари ҳамда Техник фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент мазмун-моҳияти юзасидан семинар иштирокчиларига тушунтириш берилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати