Декабр ойида нечта ташкилот текширилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5490-сон фармонига мувофиқ “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг марказий аппарати ҳамда филиаллари томонидан 21 та ташкилотнинг темир йўл транспортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаши борасидаги фаолияти текширилади.

Марказий аппарат ходимлари “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамиятида назорат тадбирларини ўтказса, филиаллар ўз ҳудудларидаги шахобча темир йўлларига эга ташкилотлар фаолиятини текширишади. Барча текширишилар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида белгиланган тартибда рўйхатга олган ҳолда ўтказилади.

Маълумки, “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси текширишлар билан биргаликда профилактик тадбирларни ҳам амалга оширишади.  Инспекторлар жорий ой давомида 408 та профилактик тадбирлар ўтказишни  режалаштиришган. Темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда, эҳтимолий хавфларни олдини олишда профилактик ишларни ташкил этиш самарали ҳисобланади. Семинар машғулотларида темир йўл соҳаси ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишади, билим ва малакаларини мустаҳкамлашади.  

Профилактик тадбирларда темир йўл транспортига оид қонунчиликдаги янгиликлар, қабул қилинган ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, улардаги ўзгариш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот берилади.  Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.  

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати