Жамоатчилик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди

 

Жамоатчилик кенгашининг режасига мувофиқ инспекция томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида амалга оширилган назорат ва профилактик тадбирлар муҳокама қилинди. Дастлаб, Жамоатчилик кенгаши котиби Ф.Хайриддинов жорий йилнинг 10 ойи давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ва профилактик тадбирлар давомида қилинган ишлар юзасидан маълумот берди. Ҳисобот даврида жами 190 та текшириш ўтказилган бўлиб унда темир йўлларда ташишлар ташкилий-техник чора-тадбирлари, поездлар ҳаракати хавфсизлигини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги, ходимларнинг сифат таркиби масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги таъкидланди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда вазирлик ва идораларнинг темир йўлларида поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 4553 та профилактика тадбирлари ўтказилган бўлиб  фаолияти темир йўлларда ташиш жараёни билан боғлиқ бўлган 25973 нафар ходим иштирок этгани маълум қилинди.

Кенгаш аъзолари 10 ой давомида амалга оширилган ишларни кўриб чиқиб, ижобий баҳолашди. Шунингдек, бу борадаги ишларни такомиллаштириш борасида ўз тавсияларини беришди.    

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлик рейтинг баҳолаш методикаси” кенгаш аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди ва инспекция Жамоатчилик кенгаши фаолиятига татбиқ этиш мақсадга мувофиқ эканлиги тавсия этилди. 

Жамоатчилик кенгаши таркиби аъзолигига қўшилиш учун  тавсия этилган А.Нарходжаев ва Е.Криворучкорлар номзодлари бир овоздан маъқулланди ва аъзоликка қабул қилинишди.

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги мажлисида инспекциянинг жисмоний ва юридик шахс вакилларининг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати кўриб чиқилади.  

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати