Навбатдаги тадбир

Инспекциянинг марказий аппарати ва филиалларида профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Тошкент филиали инспекторлари тасдиқланган режага асосан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналари ва шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектларида семинарлар ўтказишмоқда.

Навбатдаги тадбир Аранчи темир йўл бекатида жойлашган ЭЧК-3 цехи ишчилари иштирокида ташкил қилинди. Унда  электр таъминоти хўжалиги ходимларига соҳага оид норматив ҳужжатлар мазмун моҳияти ва амалиётда қўлланиши юзасидан тушунтириш ишларини олиб борилди.

Дастлаб 2021 йилнинг  ортда қолган даврида қайд этилган ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги нуқсон ҳолатлари ва уларни келтириб чиқарган сабаблар таҳлил қилинди. Нуқсон ҳолатларга йўл қўймаслик, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, Электрлаштирилган темир йўлларда контакт тармоғи қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари йўриқномаси батафсил тушунтирилди, Электрлаштирилган темир йўлларда фойдаланиладиган қурилмалар билан ишлаш қоидалари ҳамда уларни даврий синовдан ўтказиш тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати