Оролбўйи филиалида навбатдаги семинар

Инспекциянинг Оролбўйи филиали томонидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда. Кўнғирот бекати Кўнғирот сигналлаштириш ва алоқа дистанциясида ташкил этилган навбатдаги семинар-йиғилишида 20 нафардан зиёд ишчи ходимларнинг иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб 2021 йилнинг 6 ойи давомида" Ўзбекистон Темир йўллари " акциядорлик жамияти темир йўлларида содир этилган поездлар ҳаракати хавфсизлиги бузилиши ҳолатлари билан таништирилди ва сабаблари танқидий муҳокама қилинди.  

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида темир йўл кесишмаларида ҳаракатланувчи таркибнинг автотранспорт воситалари билан тўқнашувлари  ҳолатлари билан таништириб ўтилди.  Сигнализация ва алоқа хўжалигида поездлар ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи хато камчиликларнинг асосий сабаблари кўриб чиқилди ва уларнинг олдини олиш бўйича нималарга эътибор қаратиш лозимлиги тушунтирилди. Техник қурилмаларнинг ишлаш сифатини ошириш ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳам тавсиялар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига асосли жавоблар олишди.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати