“Қамаши” станциясида семинар ўтказилди
Темир йўл кесишмаси, автотранспорт воситалари ва пиёдалар ўтиш жойлари қулай бўлиши, доимо ишчи ҳолатда сақланиши лозим. Бу борадаги ишлар “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг марказий аппарати ва филиаллари қатори Қашқадарё филиали томонидан ҳам мунтазам назорат қилиб борилмокда.
Хусусан, “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси Қашқадарё филиали томонидан ҳам жорий йилнинг июнь ойида темир йўлларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида филиал бошлиғи ва ходимлари томонидан 69 маротаба профилактик тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, “Қамаши” станцияси ҳудудида ташкил этилган навбатдаги семинар машғулотида дастлаб жорий йилнинг ортда қолган даврида ҳаракат хавфсизлиги бузилиш ҳолатлари таҳлил қилинди. Камчиликлар олдини олиш ва уларни такрорламаслик бўйича тавсиялар берилди. Вагонларда тормоз қисмларини таъмирлаш йўриқномаси, автобрикмалар қисмларининг носозликлари йўриқномаси каби ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва амалиётда қўлланиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати