Профилактик тадбир ўтказилди
Инспекциянинг марказий аппарати ва филиаллари ходимлари темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминланиши устидан назорат тадбирлари билан биргаликда профилактик тадбирларни ҳам давом эттиришмоқда. Жорий ойнинг ортда қолган вақтида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналарда ҳамда шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида 252 та профилактик тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Тошкент филиалида ҳам темир йўл ходимларининг билим ва малакасини мустаҳкамлаш, эҳтимолий хавфни олдини олишга қаратилган семинар машғулотлари олиб борилмоқда. Навбатдаги профилактик ишлар Тошкент минтақавий темир йўл узелига қарашли “Салар” станциясида ташкил этилди. Унда алоқа ва сигналлаштириш бўйича бош инспектор томонидан норматив ҳужжатлар мазмун моҳияти, амалиётда қўлланиши бевосита темир йўл ҳудудига чиққан ҳолда тушунтирилди. Станция ишчи-хизматчилари семинар давомида кўплаб саволларига жавоб олишди. Профилактик ишлар ҳар бир хўжалик бўйича давом эттирилмоқда.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати