2024 йил якунлари бўйича эълон қилинган Очиқлик индексида Транспорт назорати инспекцияси фаолияти юқори баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-154-сон Фармонига мувофиқ https://lex.uz/docs/-6066512  давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги натижалари эълон қилинди. https://t.me/antikor_uzb/3517 

Қувонарлиси, Транспорт назорати инспекцияси инспекциялар орасида биринчи, барча вазирлик ва идоралар орасида эса, фахрли олтинчи поғонадан жой олди.

Энг юқори ижобий ўсиш “Узбекистан Airways” АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилгани ҳам алоҳида эътироф этилди. https://t.me/antikor_uzb/3518 

Маълумот ўрнида: Индекс 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилиб келинмоқда. Бу йилги баҳолашда жами 98 та та республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирлик, қўмита, агентлик, инспекциялар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Транспорт назорати инспекциясининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги юқори баҳоланганди. https://t.me/Uztransnazorat/5258 

Якуний натижалар билан https://index.aca.uz/  ратинг орқали танишиш мумкин.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати