Расмий муносабат

Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими инспекторалари томонидан жорий йилнинг 22 ноябрь куни, Андижон шаҳридаги “Сафина Транс” МЧЖ га тегишли бўлган ШЙТ-106 сонли 28-мактаб-Писатамозор йўналишида рейд тадбирлари олиб борилди. Қўшма рейд тадбирлари давомида йўналишларида лицензиясиз ҳаракатланаётган 11 нафар Дамас русумли транспорт воситалри ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 1763-моддасида назарда тутилган "Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз" шуғулланганлиги юзасидан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Мазкур йўналишда ҳамда Андижон вилоятининг барча Шаҳар ва туманларида мунтазам равишда рейд тадбирлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати