Июнь ойида 400 дан зиёд профилактик тадбирлар ўтказилади
Инспекция марказий аппарати ва филиаллари инспекторлари томонидан 2021 йил июнь ойида ўтказиладиган профилактик тадбирлар режаси тасдиқланди. Унга кўра инспекторлар текширишлар билан биргаликда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда вазирлик ва идораларнинг шахобча темир йўлларида 409 та профилактик тадбирлар ташкил этишади.
Ушбу тадбирлар темир йўл тизимида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва эҳтимолий хавф-хатар ҳамда нуқсонларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Профилактик тадбирларни самарали режалаштириш мақсадида инспекция томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлиги бузилиши ва хўжаликлар бўйича нуқсонли ишлар аниқ таҳлил қилинади. Илгари амалга оширилган профилактик тадбирлар ва текширишлар натижалари инобатга олинган ҳолда ишлар режалаштирилади.
Жорий йилнинг 5 ойи давомида 2445 профилактик тадбирлар ва семинар йиғилишлари ўтказилган. Тошкент филиалида 485 та, Фарғона филиалида 358 та, Бухоро филиалида 464 та, Оролбўйи филиалида 394 та, Қашқадарё филиалида 389 та ва марказий аппарат ходимлари томонидан 355 та профилактик ишлар амалга оширилган ва ўтган йилги кўрсаткичлар билан солиштирганда 1372 тага ёки 78% га ошган.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати