“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида ходимларнинг ижро интизомига риоя қилишлари, текширишларни амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ўтказишлари мунтазам мониторинг қилиб борилади. Инспекция бошлиғининг тегишли буйруғи асосида марказий аппарат ходимларидан иборат ишчи гуруҳи филиалларда инспекторларининг иш фаолияти, ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини ўрганиб чиқди. Мазкур ўрганишлар якуни бўйича инспекция бошлиғи ўринбосари А.Абдурахманов раислигида видеоконференцалоқа орқали танқидий муҳокама қилинди.
Ҳар бир филиалда ўрганиш натижалари алоҳида таҳлил қилинди ва филиал бошлиқларнинг ҳисоботлари тингланди. Ўз навбатидан ишчи гуруҳ аъзолари ҳам ўрганиш давомида аниқланган айрим камчиликларни билдирган ҳолда умумий иш ташкил этишдаги ҳолатни ижобий баҳолашди. Йўл қўйилган камчиликларнинг зудлик билан бартараф этилгани таъкидланди. Шунингдек, иш самарадорлигини яхшилаш юзасидан таклифлар ва мулоҳазалар билдирилиб, ички ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши белгилаб олинди.
Ижро интизомини янада мустаҳкамлаш ва ҳар бир мурожаатга Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида расмийлаштириб, белгиланган муддатда кўриб чиқиб, жавоб бериш лозимлигини қатъий таъкидланди. Шунингдек, барча филиалларда сайёр ва шахсий қабуллар ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати