Июнь ойи учун текширишлар режаси тасдиқланди

“Ўзтемирйўлназорат” инспекциясининг 2021 йил июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5490 фармонига асосан тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширишлар режаси тасдиқланди.

Режага мувофиқ инспекция марказий аппарати ва 5 та филиал инспекторлари 21 та ташкилот тасарруфидаги темир йўлларда юк ташишни ташкиллаштириш, техник воситалардан фойдаланиш, таъмирлаш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш ҳолатини текширишади. Назорат тадбирлари Ўзбекистон Республикаси “Транспорт тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади. Текширишлар натижаси бўйича ахборот берилади.

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати