Қонунчиликдаги янгиликлар
Транспорт назорати инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси темир йўл транспортида назорат ҳудудий бўлими томонидан Хоразм вилояти Хазорасп туманида фаолият юритаётган шахобча темир йўлларига эга тадбиркорлик субъеклари билан ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 668-сон қарори билан таништириб ўтилди.
Мазкур Қарорда билан Транспорт назорати инспекцияси тўғрисидаги низом, Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланганлиги ҳамда 2026 йил 1 январдан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларидан фойдаланиши тақиқланиши тўғрисида туширишлар берилди.