Мурожаатномада белгиланган устувор вазифалар ҳақида маънавий-маърифий тадбир
Тадбир номи: “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида Президент Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ҳақида маънавий-маърифий тадбир;
Тадбир жойи ва вақти: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида 2021 йил 19 январь соат 15.00 да бошланади.
Бугун, 19 январь куни “Ўзтемирйўлназорат” инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини, ундаги устувор вазифаларини инспекция ходимларига тушунтириш мақсадида Тошкент кимё-технология институти декан муовини Уразов Феруз Бахтиёр ўғли иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда инспекция марказий аппарати, ҳудудий филиаллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишди.
Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифаларга батафсил тўхталиб ўтилди. Жумладан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришдаги янги вазифалар, қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар шунингдек, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Мурожаатномада қонун устуворлигини таъминлаш ва унинг ҳуқуқий, иқтисодий-ижтимоий ва ташкилий асосларини янада кучайтиришга қаратилган илғор ғоялар илгари сўрилди, - дейди Ф.Уразов. Аввало, қонун устуворлиги нима ва у қандай таъминланади деган саволга тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Конституция ва қонун устуворлиги давлат ва унинг органлари, мансабдор шахслар, барча нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ фаолият олиб боришини англатади. Мазкур талабларга тўлиқ риоя этиш мамлакатда адолат ва тенглик, тараққиёт ва барқарорлик, тинчлик ва бунёдкорлик руҳи ҳукм суришига олиб келади. Шу сабабли, Янги Ўзбекистонни барпо этишда Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш давлатимизни ривожлантиришнинг бош мезони сифатида белгилаб олинган.
Тадбир якунида мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди. Видео-конференц-алоқа тарзида ўтган тадбирда инспекция ходимлари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олишди.
Фирдавс Хайриддинов -
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати бошлиғи.
Тел. +99891 449 – 93 – 43,
71-299 – 96- 23