Хоразм вилоятида тадбиркорлар иштирокида семинар

Транспорт назорати инспекцияси Йўл-қурилиш ишларини назорат қилиш Хоразм вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи С.Исмаилов , Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича девонининг Хоразм вилояти ҳудудий шўбаси етакчи инспектори Д.Хажаев ва Хоразм вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи И.Мамараимовларлар билан биргаликда Тадбиркорлик субъектларининг раҳбарлари ва Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДМ техник назоратчилари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармони ҳамда йўл соҳасига оид қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати