Вакант лавозимларга танлов суҳбати
Транспорт назорати инспекцияси 3 та вакант лавозимига эълон қилинган навбатдаги танловнинг суҳбат жараёни бошланди.
Танловнинг дастлабки босқичлардан муваффақиятли ўтган 15 нафар номзод ўз иштирокларини давом эттиришмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган танловнинг мазкур босқичида номзодларни комиссия аъзолари бир нечта йўналишда билим савияларини синовдан ўтказишади.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати