Вакант лавозим номзодлари билан суҳбат
Транспорт назорати инспекцияси Темирйўл транспортида назорат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий шўбасида эълон қилинган вакант лавозимига ҳужжат топширган номзодларнинг суҳбат жараёни бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган танловнинг дастлабки босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодларни комиссия аъзолари бир нечта йўналишда билим савияларини синовдан ўтказишди.