Тошкент вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди
Автомобиль ва сув транспортида назорат Тошкент вилояти ҳудудий бўлими, вилояти Транспорт бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Тошкент вилояти шўбаси, Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси масъуллари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон Фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Йиғилганларга хавфни таҳлил қилиш тизими хақида тушунчалар ва балларни ҳисоблаш принсплари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати