Тошкент вилоятида корхона раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасида транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров ҳамда Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов Тошкент вилояти ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари билан учрашди.
Учрашувда йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, йўловчи ташувларини лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш, корхоналар томонидан тендер талаб-шартларига риоя этилиши билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати