Темир йўл ва метрополитенда назорат бошқармаси томонодан семинар

Транспорт назорати инспекцияси темир йўл ва метрополитенда назорат бошқармаси Тошкент ҳудудий бўлими томонидан «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятига қарашли шахобча темир йўлида фаолият юритаётган машинистлар, машинист ёрдамчилари, поезд тузувчилари ва бекат навбатчилари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда  Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида поездлар ҳаракати ва манёвр ишлари бўйича йўриқнома ҳамда темир йўл кесишмаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, “Блок пост” станцияда электровоз таркибида бўлган ярим вагоннинг темир йўл изидан чиқиб кетиш ҳолати муҳокама қилиниб, масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати