Темир йўл кесишмаларида нималарга эътибор қаратиш лозим?
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси темир йўл транспорти соҳасидаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоида ва нормаларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат бошкаруви органи бўлиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш фаолияти билан шуғулланиб келади. Инспекция ходимлари мунтазам равишда темир йўл корхоналари ва шахобча темир йўлига эга бўлган тадбиркорлик субъектларида профилактик ишларни олиб боришади.
Инспекциянинг Тошкент филиали ва “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти ходимлари билан биргаликда жорий йилнинг дастлабки кунлариданок “Тошкент” минтақавий темир йўл узели тассарруфидаги “Тўқимачи” станциясининг 18 ва 19-йўлларида жойлашган темир йўл кесишмасидан мунтазам равишда фойдаланиб келаётган “HYPER DARTNERS” МЧЖ корхонасида сайёр йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда “Ўзтемирйўлназорат” инспексияси Тошкент филиали инспекторлари Рустам Турсунов ва Элмурод Рўзимов сўзга чиқиб, ўзлари назоратни амалга оширувчи хўжаликлар бўйича йиғилганларга тушунтириш беришди. Кесишмалар темир йулдаги юқори хавфли ҳудуд саналиши, буни барча фуқоролар ёдда тутиши кераклиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, темир йўл кесишмаларида ҳаракатланиш қоидалари ва кесишмаларда мавжуд бўлиши шарт бўлган анжомлар тўғрисида тўхталиб ўтилди. Темир йўл соҳасидаги асосий норматив ҳужжатлардаги қоидалар бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.
- Бугунги тадбир унинг барча иштирокчилари учун жуда фойдали бўлди, дейди “HYPER DARTNERS” МЧЖ корхонаси раҳбари Бунёд Мотосилов. Инспекция ходимлари ҳар бир қоидага батафсил тўхталиб, мазмун моҳиятини ва амалиётда қўллаш бўйича тушунтириб беришди. Танланган мавзу ҳам жуда муҳим ва долзарб эканлиги айтиб ўтиш лозим. Сабаби, темир йўл кесишмаларидаги кичик эътиборсизлик ҳам аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Йиғилишда олган билимларимизни амалиётда қўллаш орқали темир йўлларада ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга эришамиз деган умиддаман.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига батафсил жавоб олишди.
“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати