Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясида!

          “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси ходимлари темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминланиши устидан назорат тадбирлари билан биргаликда шахобча темир йўлига эга тадбиркорлик субъектлари иштирокида профилактик тадбирлар, семинарлар ва сайёр қабуллар ўтказишади. Айнан шундай тадбирлардан бири Қўқон станциясида ташкил этилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди, шунингдек темир йўл соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва улардаги янгиликлар ҳақида хабардор бўлишди.

          Ҳар қандай соҳа ривожи олдидаги асосий тўсиқлардан бўлмиш коррупция ва унга қарши биргаликда курашиш лозимлиги тўғрисида ҳам тушунтириш берилди. Мазкур иллатни бартараф этиш мақсадида инспекция жорий этилган «комплаенс назорат» тизими ҳақида маълумот берилди. Коррупцион ҳолатга дуч келганда, ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганда  мурожаат қилишлари тушунтирилди.

          Инспекция томонидан “Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл состави хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги, “Темир йўл транспорти инфратузилмасининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида” ҳамда “Юқори тезликдаги темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳалари ишлаб чиқилгани ва мазкур техник регламентлар тасдиқлангач, кутилаётган ўзгаришлар ҳақида тушунтириш берилди.

         

“Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси
Ахборот хизмати