Тадбиркорлар манфаати қонун ҳимоясида
Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов Тошкент вилояти ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари билан учрашди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонасида ташкил этилган тадбирда Тошкент вилоят транспорт бошқармаси, Транспорт назорати инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Тошкент вилояти ҳудудий бўлими раҳбарияти ва ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда қонуний асосда фаолият юритаётган тадбиркотлик субъектлари вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.
Йўловчи ташувларини лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда профилактика ва рейд тадбирларини ташкил этиш, ноқонуний фаолият юритаётган ҳайдовчиларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш лозимлиги таъкидланди.
Ташувчилар орасида соғлом рақобатни ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида транспорт соҳасида узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган, соҳанинг фаол вакиллари орасидан Жамоатчилик кенгашини тузиш ғояси илгари сурилди. Билдирилган таклиф кўпчилик томондан маъқулланди ва Жамоатчилик кенгашини тузиш ва уни фаолиятини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати