Сирдарё вилоятида семинар ташкил этилди

Транспорт назорат инспекцияси автомобил ва сув транспортида назорат Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Сирдарё вилояти шўбаси, Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли фармонининг мазмун моҳияти, йўловчи ташишдаги хавфни таҳлил қилиш тизимининг тушунчалари ва йўловчи ташиш қоидаларига амал қилиш ҳолатидаги балларни ҳисоблаш принциплари юзасидан тадбиркорларга тушунтиришлар берилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати