Семинарда қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди
Транспорт назорати инспекцияси темир йўл транспортида назорат Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Қарши сигналлаштириш ва алоқа масофаси" филиалида инженер техник ходимлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.
Тадбир давомида темир йўл транпортида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилди, поездлар билан инсонлар ва автомобиллар ўртасида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар сабаблари таҳлил қилинди ҳамда ишчи ходимларга тегишли тушунчалар берилди.
Шунингдек, соҳага оид қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати