Қонун талабларига риоя қилмаган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман тергов суди судияси З.Мадрахимов бошчилигида Транспорт назорат инспекцияси Автомобиль ва сув транспортида назорат Хоразм вилоят ҳудудий бўлими ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

Хоразм вилояти транспорт бошқармасида ўтган мажлисида, 88 та йўловчи ташиш қоидаларини бузганлик юзасидан расмийлаштирилган иш ҳужжатларига асосан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари қоълланилиб, 58 нафар ҳайдовчига нисбатан жарима жазолари қўлланилди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этиган кундан бошлаб 30 кун ичида қонун бузилиш ҳолатини бартараф этган ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддасининг 11-қисмига асосан суд иши тугатилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати