Назорат рейд тадбирлари
Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, йўловчи ташувларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Транспорт назорати инспекцияси томонидан ҳудудларда рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Рейд тадбирлари давомида лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланиб келаётган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати