Наманган вилоятидаги пресс-тадбирларимиз Матбуот анжумани билан бошланди.

Матбуот анжуманида Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари Санжар Турғунов,  Автомобиль ва сув транспортида назорат Наманган вилояти ҳудудий бўлими бошлиғи Баходир Абдураимов ва ОАВ ходимлари иштирок этишмоқда.

Тадбирда Наманган вилояти ҳудудий бўлими томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди ва журналистлар саволларига батафсил жавоб берилмоқда.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати