Наманган вилоят ҳудудий бўлими ходимлари олиб борилмоқда

Автомобиль транспортида назорат Наманган вилоят ҳудудий бўлими ходимлари томонидан Поп туманидаги йўловчи ташувчи ҳайдовчилар иштирокида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирларда аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш, йўл кира нархини сунъий оширмаслик ва йўловчи ташувчи лицензия варақаси олиб қонуний фаолият олиб бориш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилмоқда.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати