Транспорт назорати соҳасида хориж тажрибаси ўрганилмоқда
Аввал хабар берилганидек (https://t.me/Uztransnazorat/3226), Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, “Рақамли транспорт” маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полша Республикасида бўлиб турибди.
Ташриф доирасида Полша инфратузилма вазирлигининг Автомобиль транспорти департаменти директори бошчилигидаги мутасаддилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати