Инспекция ходимлари Жанубий Корея тажрибасини ўрганишмоқда
Хабар берганимиздек, Транспорт назорати инспекцияси ходимлари Жанубий Корея тажрибасини ўрганиб, ижобий жиҳатларни амалиётда татбиқ этишни режалаштиришмоқда. Шарқий Осиёда жадал ривожланаётган давлатларидан бири бўлган Жанубий Корея экспортининг катта қисмини электроника, темир йўл транспорти, автомобиллар, юк машиналари, юқори технологиялар ташкил қилади.
Сафар давомида инспекция ходимлари “Ҳюндаи Rotem” компаниясида ҳам бўлиб, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни ишлаб чиқиш билан яқиндан танишишди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати