Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун нималарга эътибор қаратиш керак?
Транспорт назорати инспекцияси Темир йўл транспортида назорат Бухоро вилояти ҳудудий бўлими ходимлари томонидан шахобча темир йўл раҳбарлари билан текширувларда аниқланган камчиликларни олдини олиш ва такрорламаслик бўйича профилактик тадбир ўтказилди.
Тадбирда қуйидаги мавзуларда тушунтириш ишлари олиб борилди:
- қўриқланмайдиган кесишмаларда олиб борилаётган ишлар таҳлили;
- йиғмажилдлар бўйича ҳужжатларнинг йўқлиги ёки камчиликлари;
- шахобча темир йўлларида мавжуд лебедкалардан фойдаланиш тартиби;
- шохобча темир йўлларда вагонларни ўз-ўзидан кетиб қолишини олдини олиш учун сақлаб қолувчи боши берк йўлларни нишаблиги ва йўналиши бўйича хатловлардан ўтказиш ва натижаси бўйича таклифлар бўйича семинар машғулоти ўтказилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати