Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати таҳлил қилинди

Транспорт назорати инспексияси Темир йўл транспортида назорат Фарғона ҳудудий ҳудудий бўлими ходимлари томонидан Наманган стансиясида бўлим бошлиқлари ва ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул ходимлар иштирокида семинар ўтказилди.

Тадбирда янги таҳрирда қабул қилинган "Темир йўл транспорти тўғрисида"ги қонун ва соҳага оид қонуности ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, темир йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳолати таҳлил қилинди ҳамда темир йўл инфратузилмаси обектлари ва ҳаракат таркибини рўйхатдан ўтказиш орқали уларни ҳисобга олиш тартиби бўйича маълумотлар берилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати