Фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди

Транспорт назорат инспекцияси Темир йўл транспортида назорат Бухоро ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Бухоро вилояти шўбаси ва шахобчa темир йўлига эга тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-184-сонли Фармони мазмун-моҳияти, жумладан, тадбиркорларга қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритишига кўмаклашиш ва қонунбузилишларнинг барвақт олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш лозимлиги таъкидланди.

Текширишлар тартиби, назорат тадбирлари давомида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари, соҳага оид янги қабул қилинган, ўзгартириш ва қўшимчалар киртилган қонунчилик ҳужжатлари юзасидан батафсил маълумот берилди.

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати