Фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Хоразм вилояти шўбаси етакчи инспектори D.Xodjayev, Транспорт назорат инспекцияси автомобил ва сув транспортида назорат Хоразм вилоят ҳудудий бўлими бошлиғи M.Anyazov ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли фармонининг мазмун моҳияти, йўловчи ташишдаги хавфни таҳлил қилиш тизими ва йўловчи ташиш қоидаларига амал қилишда балларни ҳисоблаш тартиби юзасидан тадбиркорларга тушунтириш берилди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати