Dавлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тушунтирилди
Транспорт назорати инспекциясида «Ўзбеккўмир» АЖ, «Аммофос-Махам» АЖ ва «Махам-Чирчиқ» АЖ корхона вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари А.Абдурахманов Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказишда аризачи томонидан илова қилинадиган ҳужжатлар, рўйхатга олиш жараёни ва гувоҳнома бериш тартиби тўғрисида маълумот берди.
Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати