Темир йўл участкаларида поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлида
Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев раислигида «Тошкент-Самарқанд-Қарши» йўналишидаги темир йўл участкасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг навбатдаги сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.
Сайёр йиғилиш давомида Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлаган 126-диагностика лабораторияси орқали «Тошкент-Самарқанд-Қарши» йўналишидаги юқори тезликдаги поездлар ҳаракатланадиган темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар назорат қилиб чиқилди.
Темир йўл участкаларида поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлида