9 апрель улуғ давлат ва жамоат арбоби соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Бу йил саркарда таваллудининг 688 йиллиги кенг нишонланмоқда. Амир Темур – ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан биридир.

Пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтган тантанали тадбирда Президент Администрацияси, парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар масъуллари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Транспорт вазирлиги жамоаси буюк зотга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб, салобат тўкиб турган соҳибқирон ҳайкали пойига анвойи гуллар қўйиб, улуғ сиймо хотирасига ҳурмат бажо келтирди

 

Транспорт назорати инспекцияси
Ахборот хизмати