“Андижонкабел” АЖ да семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 27-июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони 2-иловаси, 23-бандига асосан Транспорт назорати инспексияси бошлиғи Ж.А.Каримовнинг 2023-йил   09-ноябр кунидаги 61-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт назорати инспексияси Фарғона вилояти темир йўл транспортида назорат ҳудудий бўлими томонидан 22, 23 ва 24-ноябр кунлари  "Андижонкабел" АЖ қўшма корхонасида темир йўлларда юк ва йўловчи ташишни ташкиллаштиришни, техник воситалардан (темир йўл, локомотив, вагон, сигнализатсия ва алоқа, электр таъминоти) фойдаланишни, таъмирлаш ва уларни ишчи ҳолатда сақланиши юзасидан режали текширув ўтказилди, текширув жарёнида қўшма корхона ҳодимларига “Темир йўл хавфли ҳудуд” ва Ўзбекистон  Республикаси Транспорт вазирлигининг 2023-йил 15-ноябрдаги 3/Э1119-сон топшириғи бўйича 15-ноябрдан 15-декабргача ўтказиладиган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”  мавзуларида семинар йиғилиш ўтказилди.